Ангор туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ишлари муҳокама қилинди
Ангор туманида 2025 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Учқун Якубов ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши
кураш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашдаги роли, шунингдек,
жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Ҳар бир профилактика инспектори “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” шиори асосида иш юритиши лозимлиги таъкидланди. Йиғилишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.