3 Август 2023 йил
436
Ангор туманида жамоат жойида жанжал қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Ангор туманида 2023 йил 26 июль куни соат 10-30 ларда, шу туманда яшовчи, 1999 йилда туғилган И.Саломат (исм шарфлар ўзгартилган) 1984 йилда туғилган Г.Шарифни туманнинг жамоат жойи ҳисобланган “Наврўз” маҳалласи ҳудудида, ўзаро оғзаки тортишув натижасида қўли билан дуч келган жойларига уриб, Г.Шарифга тан жароҳати етказган. 27 июль куни И.Саломатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати