Ангор туманида ўзининг қиз чақалоғини пулламоқчи бўлган қўшнирноқ ичидаги “Меҳрибон Ота” ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди
Ангор туманида “Даврон” (исм шарифлар ўзгартирилган) исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи, 1969 йилда туғилган И.Зафар ўзининг шаърий никоҳ асосида 2019 йилдан буён бирга яшаб келаётган турмуш ўртоғи, 1994 йилда туғилган Х.Сурайёнинг чақалоқ фарзанди, 2023 йилнинг 17 июль кунида туғилган Б.Зафаровнани 35 000 000 (ўттиз беш миллион) сўмга сотмоқчи эканлигини маълум қилади. Ушбу ариза юзасидан 19 июль куни соат 21-00 ларда, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Ангор туманни ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.Зафар ўзининг яшаш уйида “Даврон” исмли шахсдан кимёвий ишлов берилган 1400 (бир минг тўрт юз) АҚШ доллари ҳамда 10.000.000 (ўн миллион) сўм пулларни олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган ва холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 22 июль куни И.Зафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати