16 Январ 2023 йил 376

Ангор туманида қўй ўғрилари қўлга олинди

Ангор туманида 2023 йил 7 январь куни, туманнинг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, С.Исроил (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 4 январь кунидан 5 январь кунига ўтар кечаси, маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонида жойлашган қўрахонасидан ҳар бири 2.000.000 (икки миллион) сўмлик 13 бош қўйларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи Д.Дилшод ва Шеробод туманида яшовчи, С.Собирлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 7 январь куни Д.Дилшод ва С.Собирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech