16 Феврал 2022 йил 1030

Ангор туманида, товламачилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ангор туманида 2022 йил 29 январ куни Термиз туманида яшовчи, Р.Ойгул (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 17:00 ларда, ўзига тегишли, Нексия-3 русумли автомашинада таниши, Ангор туманида яшовчи, Д.Латиф билан туманнинг “Деҳқонбирлашув” маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ер майдонига келганлигини ва у билан урушиб қолиб, тортишув давомида Д.Латиф уни видеотасвирга тушириб, видеокамера қаршисида уни, гўёки бошқа шахслар билан ҳам жинсий алоқада бўлиб юришлиги, турмуш ўртоғига мунтазам равишда хиёнат қилиб келаётганлиги ҳақидаги гапларни гапиришга мажбур қилиб, сўнгра эса 11.000.000 (ўн бир миллион) сўм миқдордаги пулларни бермаган тақдирда мазкур видеотасвирларни унинг Россия Федерациясида ишловчи турмуш ўртоғига жўнатиш билан таҳдид қилганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Д.Латиф томонидан тасвирга олинган ва унда Р.Ойгулнинг турмуш ўртоғига хиёнат қилиб келганлиги мазмунидаги гаплари акс этган видеолавҳалар Д.Латифдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 5 февраль куни Д.Латифга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech