21 Апрел 2022 йил 442

Ангор туманида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 14-апрель куни соат 07:30 ларда Ангор туманининг Қўштегирмон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-102-автомобил йўлининг 20 кмда йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.
Ҳайдовчи А.О. транспорт воситасини Ангор-Жарқўрғон йўналишида бошқариб бориб бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Нексия-3” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетади ва оқибатда 3 нафар шахс оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан, кенг жамоатчилик иштирокида Ангор туманида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, майор Сайдулла Сафаров, туман ИИБ бошлиғи Содиқ Чориев, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерали Мирзаев ҳамда ЙҲХБ масъул ходимлари иштирок этди.
Муҳокама ва тарғибот тадбирида масъуллар томонидан туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, келгусида бундай аянчли йўл транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди. Бунда кенг жамоатчилик вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Text to speech