1 Август 2023 йил 162

Ангор туманида сайёр суд ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда маҳалла "бешлиги", кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда  Пробация гуруҳи назорати остида бўлган шахслар иштирок этди. Суд давомида туман ИИБ бошлиғининг 5 нафар назорат остидаги шахслар  бўйича тақдимномаси кўриб чиқилди.

 Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан 3 нафар назорат остидаги шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

 Афсуски, озодликни чеклаш жазосида белгиланган тартибларга риоя қилмаганлиги сабабли икки нафар назорат остидаги шахс Ангор туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Text to speech