31 Июл 2024 йил 319

Ангор туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда

Республикамизда ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда. Бугун ушбу ойлик доирасида Ангор тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида рўйхатда турган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ёшлар ишга жойлаштирилди.

Ангор тумани ҳудудида мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech