30 Июл 2024 йил
281
Ангор туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда
Республикамизда ҳамкор ташкилотлар
иштирокида 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда.
Бугун ушбу ойлик доирасида Ангор тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация гуруҳи ҳисобида рўйхатда турган ёшлар билан тадбиркорнинг учрашуви ташкил
этилди.
Хусусан, “Азиз-Сурхон” маъсулияти
чекланган жамиятида ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган учрашувда, ёшларга тадбиркорлик
фаолиятини йўлга қўйиш борасида тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Тадбиркорлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини
таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, ушбу учрашувда
ҳам ёшлар ишга жойлаштирилди.