5 Апрел 2024 йил 491

Ангор туманида “Обод ва хавфсиз” маҳалла тамойили асосида ишларни ташкил этишга қаратилган ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ангор туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг олдини олишда маҳалла еттилигининг фаолиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ИИБ ЖХХ масъул ходимлари, туман ИИБ ўринбосарлари ҳамда алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот давомида маҳаллада жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, осойишталикни таъминлаш, аҳоли билан “хонадонбай” ишларни амалга оширишда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш ҳамда “ижтимоий профилактика” тизими доирасида амалга оширилган ишларни таҳлил этилди.

Келгусида маҳаллаларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида янада ишларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Text to speech