Ангор туманида, “Кибержиноятга қарши биргаликда курашайлик!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
Таҳлилларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили 500 миллиондан ортиқ кибер
ҳужумлар уюштирилади. Ҳар сонияда 12 нафар инсондан бири кибер маконда содир
этилган ҳужумлар қурбонига айланади. Америка қўшма штатлари, Франция, Англия,
Германия, Бельгия, Люксембург каби ривожланган давлатларда жиноятларнинг 60-65
фоизи киберҳужумлар орқали содир этилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳам сўнгги уч йилда бу турдаги жиноятлар
8 баробарга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган.
Хусусан, ноқонуний банк-молия операциялари орқали ўзгаларнинг пластик
картасидаги маблағларини ўзлаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган онлайн
ўйинлар, диний ақидапарастликка қаратилган ахборот ҳуружлари, онлайн савдо
майдонидаги фирибгарлик жиноятлари кўпайиб бормоқда.
Мазкур ачинарли
ҳолатларга қарши курашиш мақсадида, Ангор тумани ИИБ Жамоат тартибини сақлаш
гуруҳи катта инспектори подполковник Ш.Ирназаров ҳамда бошқа масъул ходимлар
томонидан Кибержиноятчиликни олдини олиш юзасидан туман Солиқ инспекцияси,
туман Тиббиёт бирлашмаси, туман марказий кутубхонаси ва туман иқтисодиёт ва
молия бўлими раҳбарияти, ишчи ва хизматчилари билан профилактик тарғибот
тадбирлари ўтказилди.
Тарғибот давомида, мазкур корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб
келаётган хизматчилар томонидан ҳам ўзлари ва яқин қариндошлари мазкур турдаги
жиноятчилик қурбонига айланиб, алдангани учун ўзларининг пластик карталаридаги
маблағларидан ажралиб қолганликлари тўғрисида сўзлаб беришди.
Шу каби
жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари масъул ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, домий равишда аҳоли
гувжум жойларда, маҳалла, корхона, ташкилот ва муассасаларда профилактик
тушунтириш ишларини узлуксиз олиб боришмоқда.