6 Декабр 2022 йил 323

Ангор туманида қиш мавсуми доирасида газ бўлмайдиган маҳаллалар аҳолисига кўмир етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3 сектор раҳбари А.С.Исмоилов ташаббуси билан тумандаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 20 та эҳтиёжманд оилага 500 килограммдан бепул кўмир тарқатилди. 

– Совуқ кунлар бошланса-да, етишмовчилик туфайли кўмир сотиб олишга имкон тополмаётган эдик, – дейди Янги турмуш маҳалласида яшовчи Лола Бобоёрова. – Қийин бир шароитда бепул кўмир берилгани оиламизни беҳад қувонтирди. Бунинг учун давлатимизга, шу хайрли ишнинг бошида турган барча яхши инсонларга раҳмат.

Туманда аҳолини кўмир ёнилғиси билан таъминлашга қаратилган ишлар белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Text to speech