9 Декабр 2023 йил 895

Ангор туманида “Ички ишлар боғи” ташкил этилди

Табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлаш, иқлим ўзгаришларнинг олдини олишда энг мақбул eчим бўлган яшиллик оламини яратиш борасида  мамлактимиз хусусан вилоятимизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бундан икки йил олдин бошланган умуммиллий ҳаракат кўлами тобора кенгайиб бораяпти ва бу ташаббусларга барча бирдек енг шимариб киришгани ҳам рост.  вилоят ИИО тизимида жорий кўчат экиш  мавсумида 26 минг дона мевали ва манзарали даракт кўчатларини ўтқазиш  режалаштирилган бўлса шу кунга қадар 22 минг 100 туб ниҳол экилиб парваришига ҳам киришилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ангор тумани 3 сектрга қарашли Баҳор маҳалласи ҳудудида ёввойи ўт-ўланлар босиб қаровсиз бўлган ер майдони вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизмат ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органлари ходимларига тақсимланиб берилиши орқали ушбу ер тез фурсатларда ёввойи ўт-ўланлардан тозаланиб, оғир ва қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида керакли ишловлар берилиши натижасида, 7 гектарлик ер майдонида “Ички ишлар боғи” барпо этилди.

Дастлаб, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан  Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир шахснинг инсоний бурчи сифатида қаралаётган кўчат экиш тадбирларига фаол иштирок этишдан кўзланган мақсад муддао хусусида тўхталиб бу жараённинг агротехник тартиб таомиллари  хусусида сўз юритиб, кўчатларни белгиланган масофада кўчат тури бўйича сифатли қилиб экиш юзасидан тавсиялар берилди.

Ҳашарда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, туман хокими, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси барча шахсий таркиби, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Ангор ва Жарқўрғон туманлари Ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Янги ташкил этилган боғда 1000 дона бодом ва 1000 дона шафтоли дарахти кўчатлари боғдорчиликка илмий ёндошилган ҳолда ўтқазилди.

Айтиш керакки ўтқазилган ниҳолларнинг тутиб кетиши учун барча зарурий чоралар кўрилган майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича ҳам аниқ режалар ишлаб чиқилган.

Text to speech