16 Декабр 2024 йил 887

Ангор туманида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан юртимиз халқининг осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, аҳолини қиш мавсумида энергия ресурслари (электр, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, иссиқ сув) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада тегишли идора ва ташкилотлар вакилларининг масъулиятини оширишга қаратилган қатор тадбирлар Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида ҳам амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Сурхондарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Равшан Намозов ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиевлар бошчилигида Ангор тумани ҳокимиятида куз қиш мавсуми учун ташкил этилган тезкор штаб фаолияти текширилди.

Шундан сўнг туман марказида жойлашган 1-сонли МТТ иситиш тизими қозонхона аҳволи ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, туман марказида жойлашган спорт мактабида жойлашган байрам арчасида ташкил этилган тунги навбатчилик фаолияти яқиндан ўрганилиб, об- ҳавонинг совиб кетиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда ҳамкор ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда йўллардги музламаларни эриши учун туз сепиш жараёни ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг кундалик ўрганиш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech