Ангор туманида фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ангор тумани “Таллашқон” маҳалласида яшовчи, Ж.Жўра (исм шарифлар ўзгартирилган) ва бошқалар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда, шу туманда яшовчи, Д.Дилмурод 2022 йил ноябр, декабр ойлари давомида жами 57 000 000 (эллик етти миллион) сўмлик чорва молларини сотиб беришни ваъда қилиб, молларни олиб кетиб пулларини ҳозирги кунга қадар бермасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини билдирган. 19 июль куни Д.Дилмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Азиз фуқаролар халқимизда “Отанг бозор-онанг бозор!” деган бир нақл бор шу мақолга амал қилиб, ўзингиз ҳалол меҳнат орқали боқиб катта қилган уй ҳайвонларингизни ёки етиштирган маҳсулотларингизни, фирибгарлар қўлига ўз ихтиёрингиз билан топшириб, пулларини олаолимай алданиб қолманг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати