4 Август 2023 йил 162

Ангор туманида ёшлар билан манзилли ишлаш давом этмоқда

Юртимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фикрлашларига замин яратиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож учинчи яъни “оғир” тоифага киритилган ёшларнинг ҳар бири масъулларга бириктирилди.

Куни кеча Ангор туманида ўтказилган йиғилишда учинчи тоифага киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бириктирилган масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ангор тумани хокими Қосим Мардонов бириктирилган ёшлар билан ишлаш, уларни  белгиланган муддатда “оғир” тоифадан чиқариш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Text to speech