13 Январ 2024 йил 937

Ангор туманида ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди

Ангор туманида Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлик хизмати пробатсия гуруҳи ҳисобида турган ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди. 

Тадбир аввалида ИИБ бошлиғи Содиқжон Чориев ёшлар билан суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида қайта жиноят содир қилмаслик, ўзгариш йўлига ўтган ёшларнинг муддатидан илгари озод этилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Шундан сўнг, тадбир Ахборот кутубхона марказида давом этди. Ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини орттириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

 Тадбир якунида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида пробатсия гуруҳи назоратидагилар учун "Ишга марҳамат" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка давомида ишга кириш истагида бўлган 3 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

Text to speech