18 Апрел 2022 йил 416

Ангор туманида, ёқилғи сақлаш цистерналари ўғриси қўлга олинди

Ангор туманида 2022 йил 17 март куни Тошкент вилоятида яшовчи, тумандаги Масъулияти чекланган жамият директори, С.Сарвар (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 14 март кунидан 17 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, МЧЖга тегишли бўлган ёқилғи материалларини сақлаш шохобчасига ўрнатилган нархи 15.000.000 (ўн беш миллион) сўмлик 2 дона 5 тонналик ёқилғи сақлаш цистерналарини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи, Б.Қобилжон содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 2 апрель куни Б.Қобилжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech