1 Август 2023 йил 160

Ангор туманида «Долзарб 30 кун» тадбирлари ўтказилмоқда

Бугун Ангор туманида жиноятчилик ошганлиги сабабли "қизил" тоифага киритилган Наврўз маҳалласида профилактика тадбирлари ўтказилди. Унда туман ҳокими Қосим Мардонов, туман ИИБ бошлиғи Содиқжон Чориев  ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

 Дастлаб, туман ҳокими «Долзарб 30 кун» тадбирлари давомида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар режаси ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Наврўз маҳалласида жиноятни жиловлаш орқали "қизил" ҳудуддан "сариқ" ҳудудга ўтказиш учун бир қатор профилактик тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 Ҳудуддаги муқаддам судланган, спиртли ичимликка рўжу қуйган, пробасия ҳисобида турган ва бошқа тоифадаги фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Text to speech