Ангор туманида асал ўғриси қўлга олинди
Ангор туманида 2023 йил 30 июль куни Музработ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Малик (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига қилган мурожаатида, 2023 йилнинг 29 июль кунидан 30 июль кунига ўтар кечаси, Ангор тумани ҳудудидаги очиқ дала майдонида турган қаровсиз қолдирилган асалари вагонидаги 2 филак 85 (саксон беш) кг асалини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Мазкур мурожаат юзасидан Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган О.Олим содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 8 август куни О.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати