Ангор туманида 3 сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ангор туманидаги 93 нафар ёшлар
ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига бириктирилиши белгиланган.
Шундан 10 нафари туман
ИИБ бошлиғи С.Чориевга бириктирилган.
Куни кеча 3 сектор
раҳбари ёшлар билан учрашиб, улар билан жиноятчиликнинг олдини олиш ва унинг оқибати ҳақида тўхталиб
ўтди.
Ёшларнинг мурожаати ҳам қабул қилинди. 2 нафар ёшнинг фуқаролик
паспорти олиш бўйича қилган мурожаати бартараф этилди.
Шундан
сўнг, ёшлар Шеробод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий
мувофиқлаштириш маркази 41-сон манзилли колониясига олиб борилди.
Албатта, бу тадбирларнинг ташкил этилиши натижаси панжара ортидагилар ҳаётини
кўриб, ёшлар ўзлари учун тўғри хулоса чиқаришади.