10 Июн 2025 йил 335

Ангор тумани ИИБда “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” тадбири доирасида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 мартдаги тегишли буйруғи ва Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025 йил 26 майдаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил июн ойининг биринчи ўн кунлиги мамлакатимиз бўйлаб, “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Ангор тумани Ички ишлар бўлимида учрашув ташкил этилиб, унда вилоят ички ишлар органларида Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, Коррупцияга қарши курашиш йўналишида раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман прокурори ўринбосари Комил Ўтаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Мансур Саидовлар иштирок этиб, унда туман ИИБ шахсий таркиби томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, ходимларга “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда Коррупциявий омилларни кескин камайтириш” мақсадида тайёрланган масус огоҳликка чақирувчи буклетлар тарқатилиб, масъул ходимлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech