Ангор тумани ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 30-декабрь кунига қадар хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом” ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги юзасидан маъруза қилинди.
Шундан сўнг йиғилишда ходимларнинг
касбига бўлган садоқатини, масъулиятини ошириш мақсадида жорий йилнинг иккинчи
ярмида вилоят ИИБ ходимдари иштирокида содир этилган холатлардан иборат “Хиёнат
ва ҳалоллик” деб номланган видео ролик намойиш этилиб, келгусида ходимлар
томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларини олдини олишга хамма
бирдек масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, хизматда наъмуна курсатиб келаётган ходимларнинг ота оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.