12 Апрел 2023 йил 381

Ангор тумани 3 сектор ҳудудидаги кам таъминланган хонадонларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда

Рамазон ойида халқимизга хос меҳр-оқибат туйғулари, саҳоватпешалик фазилатлари янада яққолроқ намоён бўлади. Ана шундай ҳайрли ишлардан бири маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд юртдошларимиз хонадонларида ифторлик тадбирларининг ташкил этилишидир. Ифторлик дастурхонлари сабр-қаноат билан Рўзаи Рамазон амалларини бажараётган ҳамюртларимизни бир ерга жамламоқда. Воҳадошларимиз фаровон кунларимизнинг бардавом бўлиши, юрт тинчлиги, халқимиз бахту саодатини сўраб дуолар қилишмоқда.

Худди шундай хайрли ишлардан бири вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.Болтаев бошчилигида Ангор туманининг 3 сектор ҳудудидага қарашли “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи У.Ахмедовнинг яшаш хонадонида ифторлик дастурхони ёзилиб, маҳалла оқсоқоллари, кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз яшовчи қариялар иштирок этишди.

Шунингдек фуқаро У.Ахмедов яшаш уйи атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ушбу хонадонга олиб борувчи кўчалар шағаллаштирилди.

Text to speech