10 Феврал 2022 йил
439
Ангор бозорида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ангор туманида 2022 йил 17 январ куни соат 14:30 ларда, Жарқўрғон туманида яшовчи, М.Маратни (исм шарифлар ўзгартирилган), Ангор тумани “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган “Ангор келажаги савдо комплекс” Масъулияти чекланган жамиятга келган вақтида бозор ҳудудида, таниши шу туманда яшовчи, З.Зойир жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан дуч келган жойларига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. 2 феврал куни З.Зойирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати