23 Август 2022 йил 388

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди

Термиз туманида 2022 йил 8 август куни соат 10:00 ларда, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор  тадбир давомида, туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи, С.Ғанишернинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйи ётоқхонасидаги гилами остида 2 дона целлофан пакетга ўралган соф вазни 0,75 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. 10 август куни С.Ғанишерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech