18 Ноябр 2021 йил 483

#Амалдаги_ислоҳотлар Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак берилмоқда

 

Денов туманида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова, Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ў.Эшимова, катта инспектори майор М.Қурбонова, туман ИИБ Хотин-қизлар инспектори Г.Элмуродова, Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази директори С.Саидмуратова иштирокида хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Юртбошимиз ташаббуси билан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни, ҳозирги кундаги сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, дастур доирасида кам таъминланган эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 19 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Text to speech