2 Октябр 2024 йил
315
Амалдаги ислоҳотлар инсон қадри учун. Президент топшириғи ижроси: Денов тумани мисолида...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29
июнь кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг
ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб жазони ижро этиш муассасасидан
озод этилган назорат остидаги шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш,
тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий
мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш мақадида,
жорий йилнинг 2 октябр куни Денов туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда
камбағалликни қисқартириш маркази биносида Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация гуруҳи инспектори капитан Қ.Ғафуров, Сурхондарё вилоят
кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ходими ҳамда Денов туманида фаолият
олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида "Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда
бизнесни ривожлантириш" бўйича ўқув семинар дарси ташкил этилди.
Ўқув семинарида ҳозирги кунда Пробация
гуруҳида жазо муддатини ўтаб келаётган ёшларга тадбиркорликни йўлга қўйиш Президентимиз
томонидан яратилган мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш йўллари тўғрисида
узоқ йиллик тажрибага эга бўлган тадбиркорлар томонидан хуқуқий жиҳатдан амалий
ёрам кўрсатилди.
Тадбир
сўнгида назорат остидаги ёшларга туман ҳудудида мавжуд бўш иш ўринлари билан
таништирилиб, 2 нафарига ўзларига маъқул бўлган ишлаб чиқариш корхоналарига
ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.