Амалдаги ислоҳотлар- инсон қадри учун Президент топшириғи ижроси Термиз шаҳар мисолида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш
жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган назорат остидаги шахсларни ижтимоий
реабилитация қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини
таъминлаш, ижтимоий мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига
амалий кўмаклашиш лозимлиги қайд этилган.
Шу муносабат
билан жорий йилнинг 7 октябр куни Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
назорати остидаги ёшлар билан тадбиркор учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда МЧЖ раҳбари ёшларга
тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича суҳбат олиб борилиб, ишлаш
истагида бўлган ёшлар учун бўш иш ўринлари таништирилди.