Амалдаги ислоҳотлар- Инсон қадри учун
Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини
янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан жорий йилнинг 26
сентябрь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.
Унда маҳаллабай
ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилганди. Хусусан,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов
ҳамда Шеробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вилоятдан
бириктирилган вакил Усмон Алимов бошчилигида маҳаллалардаги ҳақиқий ҳолат
ўрганилиб, маҳаллалардаги “Бешлик” билан очиқ мулоқот ўтказди ва улар зиммасига
жуда кўп вазифалар юклатилганлиги бўйича ҳуқуқий тушунчалар ҳамда таклифлар
берилди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги”нинг вазифалари ҳақида
тўхталиб ўтилди. Сўнгра аҳолининг мурожаатлари ва муаммолари юзасидан
ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.