24 Ноябр 2021 йил 576

Амалдаги ислоҳотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, Денов тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида, “Тракторчи-машинист” ва “Электрогазпайвандчи” касблари бўйича қисқа муддатли 3 ойлик ўқув курсларининг ўқитиш жараёнини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг Оила ва маҳаллани қўллаб – қувватлаш вазири Р.Маматов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Саломова, вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Семинар давомида “Тракторчи – машинист” ва “Электрогазпайвандчи” касблари бўйича 3 ойлик қисқа муддатли ўқув курсларининг битирувчиларига трактор ҳайдовчилик гувоҳномалари берилди.
Тадбир жараёнида касб – ҳунар мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг касбий кўникмалари, касбга қизиқишлари ва келажакдаги режалари ҳақида суҳбат ўтказилди.

Text to speech