17 Май 2023 йил 210

Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

“Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ҳам “Китобхонлик”, “Театр, музей ва кино”, “Маданий ва маърифий тадбирлар”, “Интеллектуал тадбирлар” ҳамда “Спорт тадбирлари” бўйича ҳафталик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Термиз тумани ИИБ шахсий таркиби билан яқинда Археология музейига ҳамда Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбарасига саёҳат уюштирилди. Дастлаб музейдаги қадимий осори-атиқалар билан танишишган ходимлар ат-Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилишиб, буюк ҳадисшунос олимнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва бизга қолдирган улкан мероси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Text to speech