13 Октябр 2025 йил 71

“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзоларига махсус гувоҳномалар топширилди

Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёшларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунга қадар 700га яқин талабалар аъзоликка рўйхатдан ўтган бўлиб, саралаш босқичларида 50 нафари танлаб олинди.

Бугун университетда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи барча аъзоларига махсус гувоҳномалар топширилди.

Тантанали топшириш маросимида университет ректори А. Абсаматов сўзга чиқиб, талабаларни ушбу масъулиятли фаолиятни янада самарали давом эттиришга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўрнак бўлишга чақирди.

Text to speech