25 Июн 2023 йил 183

Ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиш учун кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва ишсиз аҳолига ер майдонлари тақсимлаб берилмоқда.

Ҳосилдан бўшаган ер майдонлари пешма-пеш шудгорланиб такрорий экин экиш учун ишсиз аҳолига ажратиб берилмоқда. Бу эса фуқароларни  нафақат иш билан таъминлашда балки уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда ҳам яхши имкон бўлади.

Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, Музработ туман ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида туманнинг "Янгиобод" ҳудудидаги "Худойберганов Акбар" фермер хўжалиги ерларидан 69 нафар, "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"да турган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда банд бўлмаган ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонларининг 15 гектари шудгорланиб, ҳосилдор уруғлари билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди.

Эътиборлиси экилган уруғлар пишиб етилгунга қадар сувлаш, агротехник тадбирларни ташкил этиш бўйича масъуллар бириктирилган.

Text to speech