13 Август 2021 йил
446
Алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2020 йил ноябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, Ангор тумани “Гиламбоб” маҳалласида яшовчи, М.Суюн 2021 йил 31 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати