Алдов йўли билан фирибгарлик қилди
Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 2 декабрь куни соат 11.00 да, Наманган шаҳарида яшовчи, А.Ш. Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Капиталбанк” АТБ маъмурий биноси олдида, Термиз туманида яшовчи, Х.М. исмли аёлнинг банк кассаси олдида навбат кутиб турганлигини кўриб, унга АҚШ доллари кўринишидаги халқаро валютани сўм купюрасига алмаштириб беришини айтиб, Х.М. исмли аёлдан 200 (икки юз) АҚШ долларини олиб, унга 1.030.000 (бир миллион ўттиз минг) сўм миқдоридаги пулларни санаши учун беради ва пулларни санаш билан оввора бўлиб, унга эътибор қилмаётганидан фойдаланиб, ушбу жойдан кетиб қолади.
Х.М. исмли аёлнинг миллий валютамизда 1.041.000 (бир миллион қирқ бир минг) сўмни ташкил қилувчи 100 (юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда фуқаро Х.М. исмли аёл 2020 йилнинг 10 декабрь куни Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. 15 декабрь куни А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинниг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати