27 Апрел 2024 йил 264

ҚАЛБЛАРДА ҚЎШИҚ БЎЛИБ ЯШАГАН ШОИР!

Жорий йилнинг 25-апрел куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “ҚАЛБЛАРДА ҚЎШИҚ БЎЛИБ ЯШАГАН ШОИР!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этилди. Тадбир доирасида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир шеьрхонлик мушоиралари ҳамда шоир шерларига басталанган куй ва қўшиқлар билан йиғилганларни янада руҳлантирди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, Муҳаммад Юсуф ижоди билан яна бир бор яқиндан танишишлари учун хизмат қилди. Тадбир якунида шоир ижоди ва шерият билимдонлиги бўйича ўтказилган викторина ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган 1-босқич 6/23-гуруҳ ўқувчилари лицей раҳбарияти томонидан тақдирландилар.

Text to speech