28 Апрел 2021 йил
492
Аккумулятор ўғриси узоққа бора олмади
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 27 март куни туманнинг “Боботоғ” маҳалласида яшовчи, С.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 24 март куни яшаш уйи олдида турган ўзига тегишли бўлган “Ваз-2106” русумли автомашинаси салонидан нархи 200.000 (икки юз минг) сўмлик “Атлас” номли аккумуляторини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, Х.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати