20 Март 2021 йил 591

Академик лийейда Наврўз сайли ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 21 март - Нарвўз байрами муносабати билан байрам сайли ўтказилди. Унда академик лицей ўқувчилари томонидан қадимдан мерос бўлиб келаётган миллийликни акс эттирувчи либослар ва қўл меҳнати орқали яратилган буюмлар кўргазмаси ташкил этилиб, ўқувчилар томонидан миллий лапарлар, ашула ва рақслар ижро этилди.
Академик лицей ўқувчиларидан ташкил этилган қўл жанги спорт тўгараги иштирокчиларининг чиқишлари сайлга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга академик лицей раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech