25 Феврал 2023 йил 436

Академик лицей ўқувчилари билан Жамоат Хафсизлиги Институтининг 1-босқич курсантлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 2023-йилнинг 23-феврал куни мазкур академик лицейни 2022-йилда  тамомлаб,  ҳозирда Жамоат Хафсизлиги Институтининг 1-босқич курсантлари билан Академик лицей ўқувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда, Жамоат Хафсизлиги Институти курсантлари томонидан, лицей ўқувчиларига Институтда курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник ва ўқув базалари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида, Жамоат Хафсизлиги Институти курсантлари томонидан, академик лицей ўқувчиларига, ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштиришлари ҳамда хорижий тилларни мукаммал эгаллашлари, Жамоат Хафсизлиги Институтига  ўқишга  кириш истагида бўлган  ўқувчиларга имтихон жараёнлари бўйича ўзларининг тавсияларини бериб ўтишди.

 Тадбир давомида, лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига,  курсантлар томонидан жавоблар олишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech