27 Феврал 2021 йил 661

Академик лицейда ҳуқуқшунослик фан олимпиадаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 февралда “Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқшунослик фан олимпиадаси ва Жалолиддин Мангуберди авлодлари спартакиада мусобақасини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейи 2-3 босқич ўқувчилари ўртасида ҳам 22-27 февраль кунлари ҳуқуқшунослик фани бўйича олимпиада ўтказилди.
Олимпиада мусобақаларининг биринчи тури ёзма иш шаклида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига шарҳ бериш, ҳуқуқий атамани изоҳлаш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш каби йўналишлар бўйича иштирокчи ўқувчиларнинг билими синовдан ўтказилди.
Иккинчи турда ҳуқуқшуносликка оид касбий фанлар бўйича 50 та тест саволи берилди.
Фан олимпиадасининг академик лицей босқичида I,II,III ўринни эгаллаган ўқувчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ҳамда I ўринни қўлга киритган ўқувчи шу йилнинг март ойида ИИВ Академиясида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech