14 Май 2021 йил 542

Академик лицей ўқувчилари вилоят ИИБга саёҳат қилишди

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг ёрқин мисоли ўлароқ юртбошимиз ташаббуси билан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини тиклаш” йили деб эълон қилинибгина қолмасдан, ёш авлодни муносиб тарбиялаш, уларга замонавий шарт-шароитлар яратиш бўйича жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар ҳам белгиланди.
Шу муносабат вилоят Ички ишлар бошқармасида ёш авлодни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанга муҳаббат ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи 1-босқич ўқувчиларининг вилоят ички ишлар бошқармасига саёҳати ташкил этилди.
Ушбу жараёнда таълим муассасаси ўқувчи ёшлари бошқарманинг бир қатор соҳавий хизматлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Бу каби саёҳатлар ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада ошириши шубҳасиздир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech