16 Май 2023 йил 282

Академия курсантлари амалиёт якунлари бўйича баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 312-сонли «Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи асосида 2023-йилнинг 06-февраль кунидан   023-йилнинг 11-май кунига қадар ИИВ Академияси кундузги таълим 3-босқич “Тергов фаолияти” йўланилиши бўйича таҳсил олаётган курсантлар Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида иш ўрганиш амалиётини ўташди.

Амалиёт давомида курсантлар Тергов органларида 5 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келаётган малакали мураббийларга бириктирилиб, уларга иш ўрганиш бўйича тегишли малакалар берилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 11 май куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан курсантларнинг иш ўрганиш амалиёти якунлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди ҳамда баҳоланди.

Text to speech