30 Июн 2020 йил 590

Ака рашк сабаб, чўпонни урди

Музработ туманида 2020 йилнинг 23 июнь куни, Шеробод туманида яшовчи чўпон Б.Э. ўзининг маҳалласида яшовчи фуқаролардан чакана пул эвазига қўйларини боқиб бериш шарти билан олган 460 (тўрт юз олтмиш) бош қўйларни Музработ тумани “Файзобод” маҳалласи ҳудудидаги ғалладан бўшаган дала майдонига боқишга келиб, шу куни 24 июнь кунига ўтар кечаси тахминан соат 23.30 лар чамасида, ушбу далада қўйларини боқиб бўлиб, дам олаётганида унинг ёнига, Музработ туманида яшовчи фуқаролар Н.Б., О.Н., Б.Ш. ва Т.О.лар келишиб, Н.Б. Б.Э.га “нима учун синглим билан телеграмда ёзишгансан, нима акаси йўқ деб ўйладингми?” деб айтиб, унинг юзи ва қорин соҳаларига қўллари билан бир неча маротаба уриб, “Ўртача оғирликда”ги шикаст етказади. Шундан кейин Б.Э.нинг ёнида бўлган 1 дона “Nokia-1200” русумли уяли телефон аппаратини текшириб кўришлик учун ҳамда Б.Э. уларнинг олдидан қочиб кетганлиги сабабли Н.Б. уни қайтиб келишини мақсад қилиб, қўйлари орасидан бир бош қўйни ўзи билан олиб кетади. Аммо Б.Э. уларнинг олдига қайтиб келмаганлиги сабабли, олиб қўйган бир бош қўйни даладаги ташландиқ бинога ташлаб кетганлиги аниқланган. 24 июнь куни О.Н.дан 1 бош қўй ва “Nokia-1200 русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, 2020 йилнинг 26 июнь куни Н.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech