Ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олишга шошилманг!
Шўрчи тумани, “Оқ камар” маҳалласида яшовчи Абдулла Шаманов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Совжирон” маҳалласида яшовчи Мафтуна Толипова унга “Б,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳеч қандай имтиҳонларсиз танишлари орқали олиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари ва 1 млн 500 минг сўм миқдоридаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилади.
Шундан сўнг, ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш Департаменти Шўрчи тумани бўлими ва вилоят ИИБ Тезкор
қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир
давомида фуқаро М.Толипова А. Шамановдан
400 АҚШ доллари ва 1 млн 500 минг сўм миқдоридаги пулларни Шўрчи тумани
“Совжирон” маҳалласида жойлашган ички кўчада олган вақтида, тадбир
иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар
текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурулло НОРҚОБИЛОВ,
ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходими, майор