Афв этилган шахсларнинг муаммолари манзилли ўрганилмоқда
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 4 декабр кунидаги ПФ202-сонли фармонига
асосан авф этилган Шеробод туманида истиқомат қилувчи туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация гуруҳи ҳисобига олинган назорат остидаги шахслар билан Шеробод
туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи уларнинг яшаш манзилларига бориб оилавий
шароитларини манзилли ўрганишди.
Ўрганиш
давомида сектор раҳбарлари томонидан назорат остидаги шахсларга давлатимиз
томонидан берилаётган имкониятлар, кечиримлилик, инсонпарварлик сиёсатининг
қадрига етиш, берилган имкониятдан тўғри хулоса чиқаришлари лозимлиги
тушунтирилди.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни
ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш
тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш
бўйича ҳамкор ташкилотлар ва сектор раҳбарлари томонидан аниқланган
муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.