24 Май 2022 йил 379

Афв этилганлар билан учрашув ўтказилди

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайити байрами муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, 65 нафар фуқароларга ҳам кечиримлилик принципи қўлланилган эди. Шулардан 7 нафари Сурхондарёлик.
Вилоят ҳокимлигида вилоят раҳбари ва ИИБ бошлиғи пробация назоратида турган шахслар билан учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида уларни жамиятга мослаштириш, фойдали меҳнат билан банд қилиш чоралари кўрилди.
Айтиш керакки, вилоят ИИБ ходимлари томонидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганларнинг ижтимоийлашувини таъминлашга қаратилган тадбирлар мунтазам равишда олиб борилмоқда. Масъуллар афв этилганларнинг яшаш хонадонига бориб, турмуш тарзини ўрганиб, профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда. Жойлардаги тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўриклардан ўтказилиб, зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатилаяпти. Албатта бу ғамхўрлик ва эътибор оилаларнинг тугаллиги фуқароларнинг юрт тақдири ва равнақига нисбатан дахлдорлигининг ошиши халқнинг розилигига сабаб бўлади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech