12 Апрел 2024 йил 346

Афв- бағрикенглик ифодаси

2024 йил 8 апрел кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги 61-сонли Фармонига асосан Узун туманида яшовчилар Каримов Каримжон, Баратов Тойир, Шукуров Умаржон, Хасанов Олимжон ҳамда Ирматов Сирожиддинлар жазони ижро этиш муассасасидан оиласи бағрига келди.

Узун тумани ИИБ Жамаот хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан ушбу жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар олиб борилди.

Text to speech