Афғонистон делегациясининг Сурхондарёга ташрифи амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 15 мартдаги 160-F-36-сон фармойишига асосан, Афғонистон
Ҳаж ва вақф ишлари вазири Мавлавий Нур Муҳаммад Сақиб бошчилигидаги делегация
аъзолари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришди.
Дастлаб, Ўзбекистон Мусулмонлар
идорасида, Тошкент Ислом Институти, “Ҳазрати Имом” мажмуаси, “Усмон Мусҳафи” ва
Ислом цивилизацияси марказларида ҳамда Самарқанда шаҳридаги Имом Бухорий
халқаро маркази ва Ҳадис илми мактабларида учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, ҳамкорликда амалга
оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Ташриф давомида, Сурхондарё вилояти
Шеробод туманида жойлашган Имом Термизий ёдгорлигида зиёрат қилиб, у ерда мангу
қўним топган авлиёлар ҳаққига Қуръон тиловат қилишди.
Шундан сўнг, делегация аъзоларининг хавфсизлиги таъминланиб, Айритом
чегара назорати пункти орқали кузатиб юборилди.