8 Март 2025 йил 1242

Аёлни улуғлаган юртнинг келажаги порлоқ бўлади.

8-март-"Халқаро хотин-қизлар"  куни муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Меҳр, муҳаббат тимсоли—аёл" шиори остида байрам тадбири ҳамда қизлар ўртасида “Балли қизлар” кўрик-танлови ташкил этилди.

Тадбирни лицей директори, подполковник Бахтиёр Бўриев иштирок этиб, Ички ишлар вазири томонидан йўлланган байрам табригини барчага ўқиб эшиттирди.

Байрам тадбири давомида  ўқувчи қизлар 7 та шарт бўйича 2 та гуруҳга бўлиниб “Тўмарис издошлари” ва “Келажак маликалари” ўзаро беллашишди.

Тадбир давомида жамоа аъзолари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишлари, шеър қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Тадбир сўнгида ғолиб бўлган “Тўмарис издошлари" жамоаси ҳамда тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар турли номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Шунингдек, барча аёл устозлар ва ходималар ҳам академик лицей раҳбарияти томонидан  байрам совғалари улашилди.

Text to speech